Янгиликлар
22
“Адлия аралашӯви билан юридик хизмат ходимига мукофот пули тӯлаб берилди”
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида юридик хизмат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш натижасида қуйдаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 250-сон Қарори билан тасдиқланган “Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ӯндирилган сӯмманинг 5 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши ва мукофот пули маблағлар давлат органи ва ташкилоти ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига тушгандан сўнг тўланиши белгиланган.
Бошқарма фойдасига Нукус туманлараро Иқтисодий судининг 2019 йил 28 октябрь кунги ижро варақасига асосан жавобгар “Kungrat brick concrete” МЧЖдан 30 939 152 сўм асосий қарз ва 4 950 264 сўм пеня ундирилган ва бошқарма ҳисоб рақамига 2019 йил 21 декабрида келиб тушган.
Лекин, Бошқарма томонидан мазкур келиб тушган сумманинг 5 фоизи (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 баробаридан кўп бўлмаган) миқдордаги 1 795 363 сўм мукофот пули тўлаб берилмаган.
Ўрганиш натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф қилиш юзасидан 26.02.2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига тақдимнома киритилиб, юридик хизмат ходимига 1 795 363 сўм мукофот пули тўлиғи билан тулаб берилди.
Ҳукукий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими