Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия аралашўви билан


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига Шуманой тумани мактабгача таълим бўлими ходими фуқаро Д.Халмуратовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли Фармонига асосан белгиланган устама пуллари тўлаб берилмаётганлигидан  норози бўлиб йўллаган мурожаати келиб тушди.
Мурожаатни ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармоннинг 7-бўлим г-бандидага асосан, давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади - деб кўрсатилганлиги ҳамда мурожаат эгасининг иш-ҳақига 2018 йил декабрь ойидан 2019 йилнинг ноябрь ойига қадар жами 10.769.264 сум миқдорида устама пуллари туман мактабгача таълим бўлими томонидан тўлаб берилмаётганлиги аниқланди.
Аниқланган холатлар бўйича вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига ходимнинг иш ҳақига устама пулларининг тўламаслик холатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома юборилди. Тақдимнома натижаси юзасидан мурожаат эгасига тўланиши лозим бўлган 10.769.264 минг сўм устама пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди ва  йул қуйган шахсга яъни иқтисодиёт маъсул ходимига нисбатан хайфсан эълон килинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
бўлим бошлиғи З.Ходжахметов