Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Турар-жойни ижарага берувчининг жавобгарлиги


Маълумки, мулк ҳуқуқи ҳар бир фуқаронинг конституция билан кафолатланган ҳуқуқларидан бири саналади.
Бунда айниқса фуқароларнинг турар-жой билан боғлиқ ҳуқуқлари муҳим аҳамият касб этади.
Қонун мулкдорларга бир қатор имтиёз ва ҳуқуқлар бериши билан бирга, маълум чеклов ва мажбуриятларни ҳам юклаган ва мажбуриятларга риоя этмаслик мулкдорга маълум даражадаги чоралар кўрилишигача олиб келиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига кўра уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Ижарага берувчи томонидан қонуннинг мазкур талабларига риоя этмаслик қуйидаги жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 159-1-моддасига мувофиқ, фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик, шунингдек фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик, — энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шундай экан турар-жойни ижарага берувчи мулк ҳуқуқидан фойдаланишда фақат фойда олишни ўйлаб эмас, ижарада яшовчи фуқароларнинг ҳам ҳақ ҳуқуқларини эътиборга олиши, улардан келаётган даромаднинг бир қисмини солиқ сифати тўлашни унутмаслиги лозим.


Амударё туман
адлия бўлими бошлиғи                              
М.Матюсупов