Янгиликлар
16
АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИГА ЯНГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель куни 227-сони “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
2021 йил 1 февралдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Қарор билан янги акциз маркалари намуналари ва тавсифлари тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазири ўринбосари
Турсунов Элмурад Эргашович