Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 чораги давомида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 1 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
I. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 1 чораги давомида жами 141 та яъни, 55 та ариза ва 86 та шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 92 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 45 та мурожаат ёки 48,9 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, келиб тушган мурожаатларнинг 31 таси бевосита мурожаат муаллифи иштирокида ўз жойида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.
Шунингдек, 47 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 23 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга ҳамда 19 та мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Бундан ташқари, жами 5 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса, 2 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2020 йил 1 чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 41 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 26 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 6 таси ёки 23,1 фоизи қаноатлантирилиб, 20 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ҳамда 7 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Шунингдек, жами 2 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса, 2 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
Раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2020 йил 1 чораги давомида 26 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 15 таси вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, 11 таси қаноатлантирилган бўлса, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 3 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ва 6 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Шунингдек, жами 2 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 7 тақдимнома, 1 даъво аризаси киритилиб, киритилган тақдимномалардан 6 тасининг ва 1 та даъво аризаларнинг ижроси таминланган.
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-    меҳнат низолари масаласида 65 та;
-    ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаг оид 34;
-    уй-жой масаласида 16;
-    ерга доир масаласида 8;
Меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш баён қилинган.
Бунга сабаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Саниятария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик агентлигининг 2019 йил 24 декабрдаги 48-сонли буйруғига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, ҳудудий ва туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг тузилмаси штат бирликлари қисқартирилганлиги.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, фуқароларнинг ўзини узи бошқариш органлари томонидан нафақалар тайинланмаётганлиги баён қилинган.
Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзора ерга ва уйғжойга ойд даъволар ҳақида баён қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни  иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчисига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.

Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими
Е.Утепов