Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Коронавирус пандемияси билан бутун инсоният курашмоқда...


Бугунга кунда деярли кўпчилик давлатларни ташвишга солаётган таҳликали масалалардан бири коронавирус пандемияси билан бутун инсоният курашмоқда.
Тарихий нуқтаи назаридан биринчи марта ушбу вируснинг тарқалиши 2019 йил декабрь ойининг охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланди.
Интернет оммавий жаҳон ахборот тизимидаги 2020 йилнинг 10 мартдаги ахборотида касаллик 115 та мамлакатида қайд этилиб, дунё аҳолисидан 115825 киши касаллик юқтиргани, 4087 киши эса коронавирусдан вафот этганлиги қайд этилди.
Улар орасида Германия, Франция, Россия, Швеция, Финляндия, Бельгия, Испания, Италия, Канада, АҚШ, Япония, Тайван, Сингапур, Малайзия, Непал, Австралия ва бошқалар ҳисобланади.
Жорий йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) коронавирус пандемияси тарқалишини эълон қилди. 12 март куни эса, Хитой Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси мамлакатда эпидемиянинг энг юқори чўққисига етганлигини маълум қилди.
Статистик таҳлил натижаларига кўра, дунёда янги коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШ (337 072) Испания (131 646), Италия (128 948)ни ортда қолдирган. Ундан кейинги ўринларни Германия (100 123), Франция (93 773) ва Китай (82 602) эгаллаган.
Шунингдек, Жон Хопкинс университетининг тақдим қилган ахборотларига асосан жаҳон миқиёсида энг кўп ўлим Италияда қайд этилган - 15 887.
АҚШда эса, гўдак биринчи марта коронавриусдан вафот этди. Вирус юқтирганлар сони бўйича мамлакат етакчилик қилмоқда.
Ушбу кўрсаткичлар 2020 йил 6 апрель ҳолатига дунёда умумий юқтирганлар сони 1 272 115 тани ташкил этиб, шундан 69 374 тасида ўлим ҳолатлари, 260 012 тасида соғайганлар қайд қилинган.                  
Ўзбекистон Республикасида эса, ушбу кўрсаткичлар 2020 йил 6 апрель ҳолатига, 390 та киши (шундан 30 таси соғайган, 2 тасида ўлим ҳолатлари)ни ташкил этмоқда. Давлатимиз томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича қатор кечиктириб бўлмайдиган зарур чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, 2020 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши
ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-5537-сон Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги
чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5969-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март куни “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужатлар қабул қилиниб, ушбу коронавирус пандемеясининг олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ташкил этилди.
Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилиши, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилиши, умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилиши, 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилиши, қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилиши, 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилиши, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилиши назарда тутилди.
Шу билан қаторда, 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши, солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туриши, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмаслиги ва қатор чоралари белгилаб берилди.
Бундан ташқари, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида, 2020 йил 26 март куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-613-сон қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонун билан Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди.
Яъни, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишнинг жавобгарлик асослари аниқлаштирилди.
Инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш қуйидагича жазоларни юзага келтириш мумкин:
•        44 млн 600 минг сўмгача жарима;
•        300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
•        2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Бундай маълумотларни нашр қилиб, кўпайтириб, ОАВ, Интернет орқали тарқатганларбадални икки ҳисса кўпроқ тўлайди – 89 млн 200 минг сўмгача жарима! Бу ҳолат учун ҳатто 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жиноий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 257-1-моддаси янги таҳрирда баён қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекси III бобининг номи Маъмурий жазо ва мажбурлов чораси таҳририда баён қилиниб, 292-моддаси билан тўлдирилди.
Ушбу модда билан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш механизми белгиланди.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, коронавируснинг асосий белгилари юқори тана ҳарорати, қуруқ йўтал, нафас қисилиши, мушакларнинг оғриғи, чарчоқ ҳисобланади.
Мутахассислар томонидан коронавирус пандемиясининг олдини олишда қуйидагилар тавсия этилади:
Жамоат жойларига ташриф буюришдан воз кечиш: савдо марказлари, спорт ва кўнгил очар тадбирлари, шошилинч вақт давомида транспортда ҳаракатланиш.
Нопок қўлларингиз билан кўзингизга, юзингизга ва оғзингизга тегманг.
Йўталиш, бурун оқиши белгилари бўлган одамлар билан яқин алоқада бўлманг.
Кўчадан қайтиб келганингиздан кейин қўлингизни совун ва совун суви билан яхшилаб ювинг, бегоналар билан алоқа қилманг.
Гаджетларни, оргтехникаларни дизенфекциялаш.
Салом бераётганда кучоқлашиб ва қўл бериб кўришишни чеклаш.
Фақат шахсий гигиена васиталаридан фойдаланинг.

Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги
бўлим бошлиғи                                                          
И. Алдабергенов