Янгиликлар
28
“Туямўйин” аҳоли пунктида сайёр қабул ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тўрткўл туманининг олис ҳудудларидан бири “Оққамиш” овул фуқаролари йиғинига қарашли “Туямўйин” аҳоли пунктида сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда Қорқалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Э.Турсунов томонидан “Туямўйин” аҳоли пункти фуқароларининг 20 дан ортиқ мурожаатлари тингланди.Мурожаатлар асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш, турар жой қуриш учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва ҳалқ таълими соҳасида дуч келаётган муаммолари юзасидан келиб тушди.
Сайёр қабул давомида бир қатор мурожаатлар юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди ва соғлиқни сақлаш ва ҳалқ таълими соҳасидаги мурожаатлар Вазирлик томонидан алоҳида назоратга олинди
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими