Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Тўрткўл тумани адлия бўлими аралашуви билан фермерларнинг ҳуқуқлари тикланди


Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан,  “MALIKAXON-UMID” фермер хўжалиги раиси М.Каримбаев,  “YASHINBEK-TORTKOL” фермер хўжалиги раиси Ф.Нурумбетов ва “KOKCHA-TOLASI” фермер хўжалиги раиси Р.Мамбетжановларнинг 2020 йил 18-февраль куни туман адлия бўлимига Тўрткўл тумани хокимлиги ва Тўрткўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризалари ўрганилди.  
Ўрганиш даврида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
8 августдаги 635-сонли Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида”ги Низомга, MALIKAXON-UMID”, “YASHINBEK-TORTKOL” ва KOKCHA-TOLASI” фермер хўжаликлари расиларининг аризаларига асос Тўрткўл туман адлия бўлимининг 2020 йил 18-февраль кунги 3-сонли буйруғи билан  “MALIKAXON-UMID”, “YASHINBEK-TORTKOL” ва KOKCHA-TOLASI” фермер хўжалиги фермер хўжаликларининг ерларини туман хокимлиги захирасига қайтариш масаласини Ҳалқ депутатларининг Тўрткўл туман Кенгашига навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун берилган хулосалари юзасидан тўпланган ҳужжатлар мониторинг қилинди, монитиронг даврида  Тўрткўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида хулосалар юзасидан тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва  Тўрткўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан  хулосалар ноқонуний берилганлиги аниқланди.
Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан, Тўрткўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига киритилган тақдимномага асосан MALIKAXON-UMID”, “YASHINBEK-TORTKOL” ва KOKCHA-TOLASI” фермер хўжалиги фермер хўжаликларининг ерларини туман хокимлиги захирасига қайтариш масаласини Ҳалқ депутатларининг Тўрткўл туман Кенгашига навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун берилган хулосалар бекор қилинди.

Тўрткўл тумани адлия бўлими
бош маслахатчиси   Қ.Х.Хасилбеков.