Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Кегейли туман адлия бўлими томонидан тиббиёт ходимларига «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонуни бўйича тушунтириш берди


Кегейли туман адлия бўлими томонидан тиббиёт ходимларига «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонуни бўйича тушунтириш берди

Ушбу Қонуннинг мақсади она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир белгиланган талабларга риоя этилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг она сути билан озиқлантиришга бўлган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш;
гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасидаги давлат назорати.
она сути билан озиқлантириш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
эмизикли оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўриш, шунингдек улар учун қулай меҳнат ва ўқиш шароитларини яратиш;
она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан эмизикли оналарга ва кичик ёшдаги болаларга кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартибини такомиллаштириш орқали амалга оширилади.
Она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг, репродуктив ёшдаги аёлларга, ҳомиладор аёлларга, эмизикли оналарга тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг тиббиёт ходимлари ушбу аёллар ва оналарга ҳамда уларнинг оила аъзоларига:
гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг ёши ҳамда физиологик эҳтиёжларига мувофиқ уларни овқатлантириш қоидаларига риоя этишга доир;
ҳомиладор аёлларнинг, эмизикли оналарнинг тўғри овқатланишига ва уларни она сути билан озиқлантиришга тайёрлашга доир;
она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси, афзаллиги ҳамда унинг она ва бола соғлиғига таъсири тўғрисида;
гўдакни олти ойгача овқатлантиришда бошқа таомдан ёки ичимликдан, шу жумладан сувдан фойдаланмасдан фақат она сути билан озиқлантириш, шунингдек она сути билан озиқлантиришни икки ва ундан катта ёшгача давом эттириш зарурлиги ҳақида;
олти ойликдан бошлаб болалар учун қўшимча озиқ-овқатнинг ва қўшимча овқат маҳсулотларининг муҳимлиги тўғрисида;
гўдакларнинг овқатланиш рационига она сутига қўшимча овқат маҳсулотларини барвақт ва кечиктириб киритишнинг, она сути билан озиқлантириш давомийлигини қисқартиришнинг оқибатлари ҳақида;
нооқилона овқатлантиришнинг, айниқса сунъий озиқлантиришнинг болалар соғлиғига салбий таъсири тўғрисида ахборот беради.
Ёзма, аудио ёки визуал шаклда тақдим этилган ҳамда аҳоли ўртасида, айниқса ҳомиладор аёллар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг оналари ўртасида тарқатиш учун мўлжалланган, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланишига доир ахборот материаллари ҳамда маърифий материаллар давлат тилида ва зарурат бўлган тақдирда бошқа тилларда ёзилган, шунингдек лўнда, тўлиқ ҳамда ишончли ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.

Кегейли тумани
адлия бўлими
бош маслаҳатчиси                                                            Т.Қойлыбаев