Янгиликлар
06
Кадрлар салоҳиятини юкластириш йўлида
Кадрлар салоҳиятини юкластириш йўлида
Бугун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат бирлашмалари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ҳамда истиқболли ёш кадрлар заҳирасига киритилган ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А.Отеулиев иштирок этиб, иштирокчиларга Ёшларга оид давлат сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорининг мазмун-моҳияти бўйича батафсил тушунтиришлар берди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда иштирокчилар ўзларининг таклифлари, саволлари билан фаол қатнашиб, соҳа мутахассисларидан қизиқтирган саволларига жавоблар олди.