Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Коррупцияга қарши курашиш асосий вазифаларимиздан биридир


Коррупцияга қарши курашиш асосий вазифаларимиздан биридир

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш сохасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Адлия вазирлиги ва унинг тизимида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган «Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тўғрисида»Низом асосида олиб борилади.
Фуқароларга давлат нотариал идорлари томонидан сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ҳамда адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг мобил телефонига тўловлар миқдори ҳақида СМС хабар бериш тартиби жорий этилди.
Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берувчи телеграм мессенджерида @antikor_bot яратилди.
Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коруупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил
20 февралдаги 63-ум-сон буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги  ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш бўйича назорат режа тасдиқланди.
Адлия вазирининг 2019 йил 29 июндаги 210-ум-сон буйруғи билан «Адлия органлари ва муассасалари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси», 2019 йил 29-июлдаги 233-ум-сон буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланиб, адлия органларини «Коррупциясиз соҳа» га айлантириш асосий вазифа этиб белгиланган.
Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат.
2019 йил давомида Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши жами 1361 та, шундан оммавий ахборот воситаларида 181 та – телевидениеда 45, радиода 71, газетада 35, веб сайт ва бошқа ижтимоий тармоқларда
230 марта чиқишлар қилинди ва маълумотлар жойлаштирилди, жойларда 900 та оғзаки тарғибот тадбирлари, 80 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил
20 февралдаги «Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билим ларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги 124-ум сон буйруғи асосида ҳар ойда тасдиқланган дастур асосида  давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимларида коррупцига қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Жумладан, Мактабгача таълим, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият, Инвестиция ва ташқи савдо, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Мудофаа ишлари, Статистика бошқармалари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмиталари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпогитсон Республикаси бошқармаси ва улар тизимида маслаҳат курслари ташкил этилди.
Бундан ташқари давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасаларининг сўровлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.  
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида Мудофаа бошқармаси ва унинг тизимидаги ҳарбий қисмларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5729-сон Фармони бўйича семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Коррупцияга оид қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича слайд, буклет ва флаерлар, шунингдек «Болаларнинг янги ўйини», «Мыйық тарқан кисилер» номли роликлар таёрланди.
Вазирликнинг расмий веб сайти ва телеграм мессенджеридаги @huqiqiy malimleme каналида мавзуга оид маълумотлар жойлаштирилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг сентябь-ноябрь ойларида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида иншолар танлови ташкил этилиб, танловнинг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичлари юқори савияда ўтказилди.
Танловнинг 1-босқичида 954 ўқувчи ва 328 талабалар иштирок этти. Шундан, 48 ўқувчи ва 27 талаба танловнинг иккинчи босқичида қатнашди.
Иншолар танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида Нукус шаҳридаги 46-сон мактабнинг 10 синф ўқувчиси Тамара Скрипкина 1-ўринни эгаллади.
2019 йилнинг декабрь ойи адлия вазирлиги тизимида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.
Ойлик доирасида вазирликнинг расмий веб сайти, вазирлик ҳамда адлия бўлимларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва бошқа электрон ОАВларида “Коррупция соҳасидаги қонунчилик янгиликлари”, “Коррупция – жамият кушандаси”, Биз коррупцияга қаршимиз” рукнларида мақолалар жойлаштирилди. “Қўнғирот ҳақиқати”, “Халқ минбари”, “Таррақиёт кўзгуси”, “Гулойим” газеталарида коррупцияга оид мақолалар чоп этилди.  
#Коррупцияга қаршимиз хэштегини оммалаштириш мақсадида адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллаларда, таълим муассасалари, ташкилотларда 60 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҚҚДУда ташкил этилган “Ёшлар коррупцияга қарши” клуби аъзолари учун семинар ташкил этилди.
Адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан декабрь ойида “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этилди.
Беруний тумани адлия бўлими томонидан Ёшлар иттифоқи Беруний туман Кенгаши билан ҳамкорликда 2019 йил 19 декабрь куни “Ёшлар коррупцияга қарши” шиори остида флешмоб тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги  давлат органлари ва ташкилотлари юрисконсультлари, ФҲДЁ ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, оммавий ахборот воситаси ходими, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўқитувчилари,
ота-оналар, “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.
Тадбир давомида туман адлия бўлими ходимлари томонидан ўқувчи ва ота-оналардан “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” мавзусида тест синови, “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди, шунингдек тадбир иштирокчиларига бола ҳуқуқлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонунчилик ҳақидаги буклет ва флаерлар тарқатилди.
Мана шундай флешмоб тадбири Қонликўл тумани, Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан ҳам ташкил этилди.
Бу борадаги ишлар бўйича ишларни 2020 йилда ҳам давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича Йўл харитаси тасдиқланиб ижрога қаратилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш бўйича 2020 йил учун жадвали”  тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси
адлия вазири                                                                   С.Худайбергенов