Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2019 йил
давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2019 йил давомида жами
614 та ариза, таклиф ва шикоятлар келиб тушган.
    

Келиб тушган мурожаатларнинг 401 таси ҳал этилган бўлиб, шундан
165 та мурожаат ёки 41,1 фоизи қаноатлантирилган.
    

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 236 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 104 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга ҳамда 95 та мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2019 йил давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 115 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 65 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 37 таси ёки 56,9 фоизи қаноатлантирилиб, 28 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 13 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ҳамда 35 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 122 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 103 таси вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, 88 таси қаноатлантирилган бўлса, 15 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 6 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ва 5 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.

    
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича бўйича таҳлил қилинди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 37 тақдимнома, 98 даъво аризаси киритилиб, киритилган тақдимномалардан 35 тасининг ва 96 та даъво аризаларнинг ижроси таминланган.
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-    меҳнат низолари масаласида 127 та;
-    уй-жой масаласида 129;
-    ерга доир масаласида 88;
-    ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ давлат ташкилотлари фаолиятига оид 81;
-    коммунал тўловлар масаласида 30;
-    таълимга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 43;
-    бошқа масалаларда 231.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, фуқароларнинг ўзини узи бошқариш органлари томонидан нафақалар тайинланмаётганлиги баён қилинган.
Коммунал соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан ҳудудларда аҳолига газ, электр ва иссиқлик энергиясини етказиб берилмаётганлиги ёки коммунал хизматлар учун аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги ноаниқликлар ҳамда мазкур идоралар томонидан қилинган мурожаатларга жавоб берилмаслиги кўрсатилган.
Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан ҳужалик юритувчи ва давлат органларига тегишли уй-жойларда бир неча йилларда бери ўз мулкидег ёшаятган бўласда тегишли ҳужжатлари ёўқлиги шунингдек, уй-жойлари давлат ва жамоаат ихтиёжлари учун олинган бўлишига қарамасдан Вазирлар Махкамасининг 97-сон қарорига асосан ер участкалари берилмаётганлиги баён қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни  иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчисига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.

Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими
бош маслаҳатчиси                                                                           Е.Утепов