Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1.    Кегейли тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби  - 1 нафар





Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий ёки ўрта махсус юридик (молия, иқтисодиёт), маълумотга эга бўлган, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва аҳлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ҳамда соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
Танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
Номзод ва унинг яқин қариндошларининг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
тиббий маълумотнома;
3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (оқ фонда);
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот
(агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;


ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2019 ЙИЛ 15 НОЯБРЬ КУНИГА ҚАДАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШИ КЕРАК.
МАНЗИЛ: НУКУС ШАҲРИ, ТЎРТКЎЛ ГУЗАРИ 59-УЙ. МАЪЛУМОТ УЧУН
             ТЕЛ: 0 (361) 223-40-88