Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ёшлар коррупцияга қарши


Ёшлар коррупцияга қарши

Беруний тумани адлия бўлими томонидан Ёшлар иттифоқи Беруний туман Кенгаши билан ҳамкорликда 2019 йил 19 декабрь куни “Ёшлар коррупцияга қарши” шиори остида флешмоб тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги  давлат органлари ва ташкилотлари юрисконсультлари, ФҲДЁ ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, оммавий ахборот воситаси ходими, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўқитувчилари,
ота-оналар, “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.
Тадбир давомида туман адлия бўлими ходимлари томонидан ўқувчи ва ота-оналардан “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” мавзусида тест синови, “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди, шунингдек тадбир иштирокчиларига бола ҳуқуқлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонунчилик, сайлов қонунчилиги ва Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали, “advice.uz” ҳуқуқий портали ҳақидаги буклет ва флаерлар тарқатилди.
Ўқувчи ёшларга “Коррупция – давлат ва жамият ривожига тўсқинлик қилувчи иллат” эканлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Мазкур тадбирга туман адлия бўлими томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш учун ҳар хил соҳа мутахассислари жалб қилиниб,  фуқаролар малакали мутахассислардан ўзларини қизиқтирган масалаларига жавоб олдилар.
Шундан сўнг туман Маданият бўлими хонандалари ижросида концерт дастури ва “Ёш ҳуқуқшунослар” тўгараги аъзолари томонидан “Коррупция ёшлар нигоҳида” мавзусида саҳна кўриниши намойиш қилинди.
Тадбир якунида тест синовлари ва расмлар танловида ғолиб бўлган иштирокчилар Беруний тумани адлия бўлимининг совғалари ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг дипломлари билан тақдирланди.

Беруний туман
адлия бўлими