Янгиликлар
19
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг асосий вазифамиздир
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг асосий вазифамиздир
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш сохасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Адлия вазирлиги ва унинг тизимида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган «Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тўғрисида»Низом асосида олиб борилади.
Фуқароларга давлат нотариал идорлари томонидан сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ҳамда адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг мобил телефонига тўловлар миқдори ҳақида СМС хабар бериш тартиби жорий этилди.
Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берувчи телеграм мессенджерида @antikor_bot яратилди. Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коруупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 20 февралдаги 63-ум-сон буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш бўйича назорат режа тасдиқланди.
Адлия вазирининг 2019 йил 29 июндаги 210-ум-сон буйруғи билан «Адлия органлари ва муассасалари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси», 2019 йил 29-июлдаги 233-ум-сон буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланиб, адлия органларини «Коррупциясиз соҳа» га айлантириш асосий вазифа этиб белгиланган.
Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат. 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами коррупция ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида шундан оммавий ахборот воситаларида 270, жойларда 583 та оғзаки тарғибот, 56 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 20 февралдаги «Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билим ларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги 124-ум сон буйруғи асосида ҳар ойда тасдиқланган дастур асосида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимларида коррупцига қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтириб келинмоқда. Шу кунга қадар, Мактабгача таълим, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият, Инвестиция ва ташқи савдо вазирликлари ҳамда Мудофаа ишлари, Статистика бошқармалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпогитсон Республикаси бошқармаси,Монополияга қарши курашиш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Касб-ҳунар таълим маркази ва уларнинг қуйи тизимларида маслаҳат курслари ташкил этилди.
Бундан ташқари давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасаларининг сўровлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида Мудофаа бошқармаси ва унинг тизимидаги ҳарбий қисмларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5729-сон Фармони бўйича семинарлар ўтказиб келинмоқда. Вазирликнинг http://qoraqalpoq.adliya.uz веб-сайти ва телеграм мессенджеридаги @huqiqiy malimleme каналида мавзуга оид маълумотлар жойлаштирилиб келинмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида иншолар танлови ўтказилиди. Танловда 1200дан ортиқ ўқувчи ва талабалар иштирок этти. Танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида Нукус шаҳридаги 46-сон умумтаълим мактабининг 10 синф ўқувчиси Скрипкина Тамара Сергеевна 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, 2019 йилнинг декабрь ойи адлия вазирлиги тизимида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди ҳамда ойлик доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими етакчи маслаҳатчиси Н.Кутлымуратова