Янгиликлар
16
НОТАРИУС СТАЖЁРИ ЛАВОЗИМИГА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
НОТАРИУС СТАЖЁРИ ЛАВОЗИМИГА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси нотариал идораларида
7 та нотариус стажёр лавозимлари вакант бўлиб турибди.
Нотариал идораларда стажёрлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан танлаб олинади.
НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин.
Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.
Шинингдек:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс,
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс,
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахслар - нотариус стажёри бўлиши мумкин эмас.
Стажировка ўташ муддати бир йил. Бунга узоқ муддат (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ ҳолда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.
Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:
нотариал идорада иш юритиш;
нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;
архив ишларини юритишни ўрганиш.
Стажёрни ишга қабул қилишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
а) ариза;
б) белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
в) паспорт нусхаси;
г) таржимаи ҳол;
д) олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
е) меҳнат дафтарчаси;
ж) аввалги иш жойидан тавсифнома.
Фуқаро стажёрликка қабул қилинишидан олдин Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлигида суҳбатдан ўтади.
Суҳбатда фуқаронинг юриспруденция соҳасидаги умумий билим даражаси ҳамда унинг стажёр бўлишга лаёқати мавжудлиги аниқланади.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими
етакчи маслаҳатчиси Амангелди Абатов