Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Беруний тумани адлия бўлими фаолиятидан...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Республикамизнинг ҳар бир туман (шаҳар)ида адлия бўлимлари ташкил қилинди ва вазифалари белгилаб берилди.
Шу нуқтаи назардан Беруний туман адлия бўлими томонидан 2019 йилнинг 11 ойи давомида қўйидаги ишлар амалга оширилди:
туман адлия бўлимига ҳисобот даврида 360 та хат, шундан 169 таси Адлия вазирлигидан, 191 таси бошқа ташкилотлардан келиб тушган,                13 таси доимий назоратга олинган, фуқароларнинг мурожаатлари 159 тани ташкил қилиб, шундан 109 таси ижобий ҳал бўлган, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 28 таси тааллуқлилик бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, шундан фуқароларга тақдимномага асосан 43.355.000 сўмлик иш ҳақи ундирилди.
         Туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга умумий суммаси 417.500.000 сўмлик 24 та даъво ариза киритилди ва уларнинг барчаси суд томонидан  тўлиқ қаноатлантирилди.
         Беруний туман адлия бўлими томонидан судгача ва фуқаролик судларига киритилган даъво аризалардан қаноатлантирилган умумий суммаси 460.855.000 сўмни ташкил қилади.
          Беруний тумани адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилиб, туман маъмурий судига мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун 25 та таклиф киритилди ва унинг барчаси судда қаноатлантирилиб, 25 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
          Бундан ташқари, жорий йилнинг 11 ойи давомида туман адлия бўлими томонидан тумандаги 33 та давлат органлари ва ташкилотларида 21 та  ўрганиш ўтказилди, ўрганиш натижасида 1793 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида                 886 та, тиббиёт бирлашмасида 44 та, Йўллардан фойдаланиш корхонасида                15 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори ижроси бўйича 36 та, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида 24 та, Ободонлаштириш бўлимида 99 та, Маданият бўлимида 10 та, Мактабгача таълим бўлимида 4 та, туман хокимлигида 422 та, Бандликка кўмаклашиш марказида 253 тани ташкил қилади.
    Ушбу қонун бузилишлари бўйича туман адлия бўлими томонидан 39 та тақдимнома, 13 та огоҳнома, 25 та маъмурий таклиф ва 10 та жиноий таклиф киритилди, ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши натижасида 25 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 18 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
    Давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган 3 та таклиф ишлаб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилди, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 6 та таклиф киритилди.
          Ҳисобот даврида бўлим томонидан туман хокимининг 6 та қарори хуқуқий экспертизадан ўтказилди.
    Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида 513 та оғзаки тарғибот, шундан оммавий ахборот воситаларида 76 та чиқиш қилинди,                    газета ва журналларда 17 та мақола чоп этилди, телевидение орқали 10 та, радио орқали 14 та чиқиш ташкил этилди, тарғибот тадбирларида                            9840 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди, янгидан қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш бўйича бўлимга келиб тушган 1128 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тумандаги 49 та ташкилотнинг электрон почтаси ва “Ехат” га электрон шаклда етказиб берилди.
    Туман адлия бўлими томонидан 15 та сайёр қабул ўтказилди, шундан 27 фуқаронинг мурожаати рўйхатга олинди ва ижобий ҳал қилинди. Шунингдек, Беруний туман адлия бўлимининг туман давлат нотариал идоралари билан биргаликдаги иш режасига асосан тумандаги  МФЙ ва ОФЙларда 10 та сайёр қабул ташкил қилиниб, аҳолига хуқуқий тушунтиришлар берилди ва 10 нафар фуқароларга нотариал хизматлар кўрсатилди.
    Мақсад қўйиш ва унга эришиш инсон учун ҳаёт мазмунини ташкил қилади. Олдимизга қўйилган муҳим вазифаларни виждонан ва масъулият билан ёндошиб, сифатли бажариш ҳаммамизнинг биринчи қатордаги вазифаларимиз ҳисобланади. Шу сабабли Беруний тумани адлия бўлими ходимлари халқнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорларга ўз иш фаолиятларини амалга оширишда самарали ҳуқуқий ёрдам бериш каби вазифаларни амалга оширишда сидқидилдан хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилганмиз ва доимо шу мақсадда ҳаракат қиламиз.

С.Раимбекова
Беруний тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси