Янгиликлар
11
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Сенинг овозинг – сенинг келажагинг” мавзусида ёш сайловчилар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Қорақалпоғистон Республикасининг “Сайлов тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа сайловга оид ҳужжатлар бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, сайловга тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари ва таклифларини билдирди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
бош маслаҳатчиси А.Отарбаев