Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

"Сайлов кодекси" мазмун-мохияти тушунтирилди


“Сайлов кодекси" мазмун-мохиятини  тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири Шимоли-ғарбий ҳарбий округи 14248- ҳарбий қисмда ўтказилди.
Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга кирадига “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом  хам тушунтирилди.
Жорий йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.
Сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга.
Сайловда ЭРКИН ВА ЯШИРИН ОВОЗ БЕРИЛАДИ. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш ОЧИҚ ВА ОШКОРА амалга оширилади.
Сайлов кодекси билан сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 ТА ҲУДУДИЙ САЙЛОВ ОКРУГИ тузилади.
Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган. Эндиликда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин.
Эндиликда САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТИ шакллантирилади.
Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий
веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида, чет давлатлардаги ваколатхоналарда, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида эса сайловга 7 кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим қилинади.
Кодекс билан кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Жумладан, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайлов жараёнини ёритиш, овоз бериш биноларида, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.
Президент сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ бошланганлиги уларнинг ваколатлари тугашидан камида 3 ОЙ ОЛДИН ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.
Кодексда участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг жиҳозланишига оид талаблар ўз аксини топди.
Хусусан, сайлов комиссиялари жойлашган биноларда сайлов участкасининг харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернетга уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимиша кириш имкониятига эга комьпютерлар, сейф, канцелярия товарлари) бўлиши керак.
САЙЛОВЛАР СОАТ 8.00 ДАН 20.00 ГАЧА ЎТКАЗИЛАДИ. Илгари соат 6 дан соат 20 гача ўтказилган.
Сайловчи овоз бериш биносига келгач участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Сайлов бюллетени яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “+” ёки “√” ёхуд “х” белгисини қўяди.

Нукус шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси                                                                      Зебо Базарбаева