Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тиббиёт ходимларига қонунчиликтаги янгиликлар тушунтирилди


Тиббиёт ходимларига қонунчиликтаги янгиликлар тушунтирилди

Тўрткўл тумани адлия бўлими, Тўрткўл тумани ИИБ, Республика маънавий марифий ишлар бўйича Тўрткўл тумани рахбари хамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш кенгаши билан биргаликда Тўрткўл тумани Тиббиёт коллежи 3-курс талабаларига Ўзбекистон Республикси Президентининг 2019 йил 27-майдаги ПФ-5729-сон Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони, Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий ва халқаро механизмлари ва Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида  Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.  бола туғиш ва кўкрак сути билан озиқлантириш; муддатли ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;  ушбу Қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишида вақтинчалик махсус чоралар кўриш;  қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартибида фарқларни белгилаш кабилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди. Эндиликда қонун ҳужжатларидаги жинс бўйича камситилишига йўл қўядиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказилади.
Давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш учун бир жинсдаги ходимлар учун лавозимлар вақтинчалик квоталаниши мумкин. Бунда квоталаш хотин-қизлар ва эркаклар вакиллигининг мутаносиблигига эришилганда бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
  

Тўрткўл тумани адлия бўлими
катта маслаҳатчиси                                                              У.Халимбетов