Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз барқарор тараққиётининг асосий гарови


Тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз барқарор тараққиётининг асосий гарови

Тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишидир. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз барқарор тараққиётининг асосий гаровидир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев тўғри таъкидлаганларидек, “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда”.
Шу маънода, янгидан ташкил қилинган Бўзатов туманида ҳам тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар билан учрашувлар ҳамда сайёр қабуллар ташкил этилиб келинмоқда. Улар томонидан кўтарилган масалалар ва муаммолар атрофлича ўрганилиб, ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда, Шунингдек, фуқароларга кредит ажратилиши, ер майдони берилиши тартиблари, солиқ соҳасидаги имтиёзлар борасида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш адлия органларининг доимий вазифаси бўлиб қолади. Қолаверса, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ва бир хилда ижросини ташкил этиш – барча давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Иматов Азат.