Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Хўжайли тумани Адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро 1999 йил туғилган Д.Султанов туғилганлик факти тасдиқланди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлди.


Хўжайли тумани Саманкўл қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи, 1999 йил Хўжайли туманида туғилган Д.Султанов  Хўжайли тумани адлия бўлимига, туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат туман адлия бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилганда Д.Султановнинг онаси фуқаро О.Султанованинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли фуқаро Д.Султановга шахсини тасдиқловчи ҳужжат олинмаганлиги аниқланди.
Бўлим томонидан Д.Султановнинг ҳуқуқ ва қонуний  манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига туғилганлик фактини белгилатиш мақсадида даъво ариза киритилди.
20 йилдан буён шахсини тасдиқловчи хужжат олинмаган Д.Султановга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб берилди ва инсон ҳуқуқлари тикланди.

Хўжайли тумани
адлия бўлими бошлиғи                                      
Ф.Наранова