Янгиликлар
17
«Адлия вазири ва ёшлар»
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоқ давлат университетининг Юридика факультети талабалари билан «Адлия вазири ва ёшлар» мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари А.Атажанов ва вазирликнинг маъсул ходимлари иштирок этиб, талабаларга ёшларга оид давлат сиёсати, бу борада амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар, шунингдек, Адлия вазирлигининг асосий вазифалари, амалга ошираётган ишлари ва адлия тизимидаги ислоҳатлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқат шаклида ўтказилган учрашувда талабалар ўзларининг қизиқтирган савол ва таклифлари билан иштирок этди ва келгусида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда талабалар ўртасида кўнгилли тарғибот гуруҳлари тузиш бўйича тавсиялар берилди.
Иштирокчиларга вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бўйича маълумотлар берилди ва huquqiyaxborot каналига аъзо бўлиши таъминланди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бош маслаҳатчиси
А.Отарбаев