Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Давлат гранти ғолибларига сертификатлар топширилди.


Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Давлат гранти 2- ва 3-танловлари якуний натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикасидан: Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Нукус шаҳар бўлинмаси, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олидини олиш Республика марказининг Қорақалпоғистон бўлинмаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали “Орол” спорт клуби, шунингдек, “Қарақалпақстан ҳаўазы” ҳамда “Шымбай ҳаўазы” газеталари таҳририятлари ғолиб деб топилди.
Тадбир давомида Парламент комиссияси аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йилда давлат гранти шаклида қўллаб-қувватланган лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди  ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 23 августидан 25 сентябргача бўлган муддатга амал қиладиган “ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик ва барқарорликни кенг тарғиб этиш” ҳамда “Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устуворлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзуларидаги давлат гранти танловлари эълон қилинди.