Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2019 йилнинг 30 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасидаги 254 та давлат органи ва ташкилотида 258 та юридик хизмат штат бирликлари мавжуд бўлиб, унда 251 та юридик хизмат ходимлари фаолият юритиб келмоқда. Бўш (вакант) юридик хизмат штат бирликлари сони 10 тани ташкил этади. 27 та юридик хизмат ходими ўриндошлик асосида фаолият олиб бормоқда.
41 та юридик хизмат ходими лавозимига номзодлар белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказилиб, лавозимга тайинлашга розилик берилди. 26 та юридик хизмат ходимини лавозимдан озод этишга розилик берилди.
251 та юридик хизмат ходимларидан 244 таси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини оширганган. Шу жумладан, 88 та юридик хизмат ходими жорий йил малакасини оширди. 194 та юридик хизмат ходими аттестациядан ўтди. Шу жумладан 25 таси жорий йилнинг 6 ойи давомида аттестациядан ўтди. 140 та юридик хизмат ходими махсус унвон-мартаба даражасига эга. Улардан 33 таси махсус унвон-мартаба даражасижорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида олган. Лавозимига биринчи марта тайинланган 15 та юридик хизмат ходими стажировкадан ўтказилди.
2019 йилнинг 1-ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 58 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 73 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат ҳисобига олинди ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)га жойлаштириш учун юборилди.
Норма ижодкорлиги ва юридик хизмат сохасида 4 та ташкилотда ўрганиш ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижасида аниқланган 79 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича  11 та тақдимнома ва 12 та огоҳномалар киритилди. Жумладан, Амударё туман ҳокимлиги томонидан 2 та, Тахиатош туман ҳокимлиги томонидан 2 та, Шуманай туман ҳокимлиги томонидан 3 та ва Элликқалъа туман ҳокимлиги томонидан 11 та  қарорнинг матнлари “Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида”ги низомга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилмаганлик ҳолатлари бўйича тақдимномалар киритилиб, мазкур туман ҳокимларининг 18 та қарорларининг давлат ҳисобига олиниши таъминланди. Киритилган тақдимномалар натижасида 3 та шахс интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, шулардан 1 таси билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
бўлими бошлиғи                                                                 П.Кожаметов