Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорини биласизми


“Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорини биласизми

2019 йилнинг 20 февралида “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор Президент томонидан имзоланди.

Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҲАР БИР ТУМАНДА 3 ТАДАН ҚИШЛОҚ (МАҲАЛЛА)ДА аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш қарорнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:
159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун 4,8 ТРИЛЛИОН СЎМ сарфланади;
умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;
1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;
36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган ТУНГИ КЎЧА ЁРИТИШ ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.
556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та ЗАМОНАВИЙ АВТОБУСЛАР харид қилинади;
ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;
361 МИЛЛИАРД СЎМ миқдоридаги маблағлар ҳисобидан ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАЪМИНОТИ тизими яхшиланади;
214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;
378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;
280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;
жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;
296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.
Дастур доирасида бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, объектларнинг иш ҳажми
ва лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари шахсан масъул ҳисобланади.

Ижтимоий-иқтисодий сохада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими бошлиғи                                                                  Ф.Романов