Янгиликлар
21
Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жамиятимизнинг барча соҳаларида муҳим ўзгаришлар рўй бериб, қонунчилик тубдан ислоҳ қилинди. Қонунчилигимизда қонунийлик ва инсонпарварлик принциплари устувор аҳамиятга эга бўлди. Турли соҳадаги изчил ислоҳотлар, янгиланишлар давом этиб, қонунчилигимиз такомиллашиб бормоқда. Шу жумладан сайлов қонунчилигида ҳам бир қанча ислоҳотлар ва ўзгартиришлар амалга оширилиб, мамлакатимизда энг илғор демократик андоза ва принципларга асосланган миллий сайлов тизими яратилди. Демократиянинг асосий белгиларидан бири сайловлар ҳисобланади, сайловлар орқали фуқаролар ўзларининг сайлаш ва сайланиш каби сиёсий ҳуқуқларини амалга оширадилар, шу ҳуқуқ орқали жамият ва давлат ишларини бошқаришда ва вакиллик органларини шакллантиришда бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этадилар.
Сайлов қонунчилигида охирги яна бир ўзгариш мамлакатимизда биринчи марта 2019 йил 25 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида” ги ЎРҚ-544 сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши бўлди. Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тасдиқланиши ва сайловларга оид бир қатор Қонунларнинг ўз кучини йўқотган деб топилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 103 моддадан иборат бўлиб, Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг қабул қилиниши билан сайловчиларга ва сайланувчиларга умуман фуқароларга жуда қулайлик яратилди, чунки аввал сайлов қонунчилиги кодификация қилинмаган аниқ бир манбада мужассам бўлмаган эди, ахборотни бир нечта қонун ҳужжатларидан излаш лозим эди.
2019-йил декабр ойидаги бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларидаги барча муносабатлар ушбу кодекс билан тартибга солинади ва сайловчилар ўз сиёсий фаолликларини кўрсатишига ишонамиз.
Қонликўл туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
Б.Матжанова