Янгиликлар
01
КР Адлия вазирлиги “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” акцияси
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирилиги ва Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” акцияси доирасида Нукус шаҳри Истиқлол истирохат боғида 1 июнь куни тадбир ўтказилди.
Тадбирни ўтказишдаги асосий мақсад болаларга уларнинг қонун билан белгиланган хуқуқларини тушунтириш, болалар давлат ҳимоясида эканлигини ҳис эттиришдан иборат. Болалар ўзларининг ҳуқуқларини қоғазда расм чизиш орқали тушунтириб берди. Векториналар,савол-жавоблар ўтказилди. Иштирокчиларга Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция ва миллий қонунчилигимиздаги бола ҳуқуқлари тушунтирилган буклет ва флаерлар тарқатилди.
Акция доирасида 200 га яқин байрам совғалари топширилди. Тадбир маҳаллий телевидение орқали тасвирга олиниб, вазирлик ходими Н.Қутлимуратова ва Нукус шаҳар адлия бўлими ходими Б.Сейтназаров интервью берди.