Янгиликлар
25
“БИЗ БИРГАМИЗ!” ЛОЙИҲАСИ
Республикада мустақиллик йиллари мобайнида аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларини давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.
Ногиронларнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга, пенсия таъминоти ва ижтимоий мадад тизимини такомиллаштиришга, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш ҳамда касалликларни даволашнинг замонавий усулларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришга йўналтирилган бир қатор давлат дастурлари қабул қилинди.
Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган.
Бу борада ногиронларни аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга кўрсатиладиган уй-жой-маиший ҳамда бошқа яшаш шароитларини яхшилашга йўналтирилган моддий ёрдамни кенгайтириш, ногиронларни даволаш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кенгайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, ҳаракат-таянч тизими касалликларини ҳамда юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан баҳраманд этиш йўли билан уларга кўрсатиладиган
тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, ногиронларни сифатли ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини ошириш, уларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш чораларини кўриш, тиббий- ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлардан бири этиб белгиланди.
Мамлакатимиз сиёсатниниг асосий йўналишлардан бири бўлган кучли ижтимоий сиёсат юритишнинг амалдаги кўриниши сифатида Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги хайрия акциясига старт берди.
“Биз биргамиз!” лойиҳасининг доирасида савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси “Ёшлар маркази”да ўтказилаётган ярмаркада Ўзбекистон ногиронлар жамияти ва унининг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 та ҳудудидан 300 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, атторлик сингари юз турдан ортиқ маҳсулотлари билан қатнашди.
Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборга лойиқ қисми эканлигини кўрсатиб беришдан иборатдир.
Тадбир давомида Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлари
билан биргаликда республиканинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари тақдим қилинди.
Тадбир сўнгида ногиронлиги бўлган шахслар учун хайрия концерти намойиш этилди.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига миннатдорчилик хатлари тақдим қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бош маслаҳатчиси
2-даражали юрист ИСАТАЙ АЛДАБЕРГЕНОВ