Янгиликлар
28
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ АДЛИЯ ҲИМОЯСИДА
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ АДЛИЯ ҲИМОЯСИДА
Кегейли тумани, “Жуўан-Жап” ОФЙ, А.Мамбетназаров кўчаси,
3-уйда яшовчи фуқаро Р.Пахрадинованинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасининг дубликати берилмаётганидан норози бўлиб вазирликнинг “Ичонш телефони”га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.
Фуқаро Р.Пахрадинованинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасининг дубликатини олишда амалий ёрдам беришни сўраб
2018 йилнинг 18 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига келиб тушган.
Мазкур мурожаат тегишли тартибда Кегейли тумани ҳалқ таълими бўлими томонидан кўриб чиқилиб, 2018 йил 26 декарь куни фуқарога шаҳодатномасининг дубликати 2019 йилнинг 15 январигача берилиши тўғрисида жавоб хати берилган.
Лекин, фуқарога шаҳодатномасининг дубликати ўрганиш кунга қадар берилмасдан келинганлиги аниқланди.
Вазирлик томонидан аниқланган ҳолатларга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан фуқаро Р.Пахрадинованинг шаҳодатномасидан дубликат бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдимнома киритилди.
Вазирлик томонидан киритилган тақдимномага асосан жорий йилнинг 12 февралида фуқаро Р.Пахрадиновага шаҳодатномасининг дубликати берилиб, фуқаронинг бўзилган ҳуқуқи тиклаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлигининг Инсон
ҳуқуқларини ҳимоя бўлими
бошлиғи Ғ.Тлеумуратов