Янгиликлар
01
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 25.03.2019 йил 96-ум сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 апрель куни Нукус шаҳар хокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шараоитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича манфаатдор давлат органларига, аҳолига шу жумладан тадбиркорлик субъектларига семинар ўтказилди. Шунингдек тадбирда Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари иштирок этди.