Янгиликлар
21
Қорқақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Бўлимга ҳисобот даври давомида жами 16 та мурожаат келиб тушган, шундан 2 та мурожаат ҳал этиш учун туман (шаҳар) адлия бўлимларига ва
1 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилди, 11 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 та мурожаат бўйича судга даъво аризаси киритилиб, қаноатлантирилди.
Ушбу даврда бўлим томонидан жами 47 та идораларда ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар давомида жами 93 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилинди, натижада 709 та ҳолатда қонунбузилишлар аниқланди.
Аниқланган қонунбузилишларини бартараф этиш бўйича 5 та тақдимнома, 15 та маъмурий таклиф ва 8 та суд буйруғини чиқариш бўйича аризалар киритилди.
Натижада 113 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, фуқоралардан ортиқча ундирилган жами 795.475 сўм пул маблағлари фуқораларга қайтариб тўланиши таъминланди, 8 нафар ходимнинг шу кунгача тўланмасдан келинган 15.972.966 сўм иш ҳақиларини ундириш ҳақида суд буйруқлари чиқарилди, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 65 киши интизомий жавобгарликка, 15 киши маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари 21 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилиниб, тегишли идораларга қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 34 та таклифлар киритилди.
2019 йилда бўлим томонидан, маданият вазирлиги тизими, матбуот ва ахборот агентлиги, ҳамда унинг таркибига кирувчи тузилмаларининг фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш органларининг хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини ошириш мақсадида кенг жамоатчилик орасида сўровномалар ўтказиш ва таҳлил қилиб натижасига кўра таклифлар киритиш режалиштирилган.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлими бошлиғи
Ф.Романов