Янгиликлар
30
Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштиришда қонунчиликни таъминлаш кафолати
Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштиришда қонунчиликни таъминлаш кафолати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1396-III-сон қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йил 9-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари (юрисконсультлари) сайёр ўқишлари ташкил этилди. Уқиш натижаси буйича 158 та юридик хизмат ходимлари, шундан 148 таси давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатлар берилди.
Сабабсиз равишда аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимларининг аттестациядан ўтишга жалб қилиш бўйича адлия органлари томонидан таъсирчан назорат чораларининг кўрилиши ва аттестациядан ўтказилишини таъминлаш бўйича қўйдаги ишлар амалга оширилди.
2018 йил 2 май куни 69 та ташкилотга юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида кўрсатма хат киритилди. Натижада, сертификатларга эга булган 74 та юридик хизмати, жами 6 ой давомида 88 та юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилган. Шунингдек, 2018 йил 20 июль кунига 5 та юридик хизмат ходимларини аттестациядан утказиш белгиланди.
Вакант юридик хизмат штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин, бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам берсин ва мазкур масалага устувор вазифа сифатида қарасин;
Республикамиздаги мавжуд юридик хизмат ходимлари штат бирликлари 284 нафарни ташкил этиб, 1 июль ҳолатига 263 (92,3 фоиз) та юридик хизмат ходимлари фаолият курсатиб келмокда.
Вазирлигимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигидан нафақага чиқган, олий юридик маълумотга эга бўлган фуқароларнинг ҳар бирига телефон орқали боғланиб уларнинг яшаш жойи ва унга яқин тумандаги давлат ташкилотларидаги буш иш ўринлар таклиф қилинди. Шунингдек, Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетини “юриспруденция” мутахассислиги буйича тамомлаган ва иш билан таъминланмаган 33 та талабаларга буш иш уринлар таклиф қилинди.
Жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар 105 нафар номзодлар сўҳбатдан ўтказилиб вакант штат бирликларини тулдиришга эришилди. Олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик хизматга ишга кириш истагини билдирган фуқароларни вакант штат мавжуд бўлган ташкилотларга тавсия қилинмоқда.
Республикамиздаги давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматларидаги мавжуд вакант штат бирликларини тулдириш буйича ишлар давом қилинади.
Маҳаллий давлат хокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти устидан катьий ва тизимли назорат ўрнатилишини таъминласин, бу борада қонун бузилиши ҳолатларига йўл қуймаслик бўйича зарур чоралар кўрсин;
Норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳаларни ўз муддатида қабул қилиши бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларни ишлаб чиқишга масъул маҳаллий давлат хокимият органлари юридик хизмат ходимларини келгусида хато ва камчиликларга йўл қуймаслик ҳамда бу каби ҳолатларга йўл қуйилган тақдирда интизомий жавобгарлик масаласи куриб чиқилиши тўғрисида маҳалий давлат хокимият юбридик хизмат ходимлари огоҳлантирилди. Ушбу ҳолатларни такророрламаслик мақсадида ҳар йили қабул қилинадиган ва умуммажбурий кўрсатмалар мавжуд бўлган қарорлар руйхати туман (шаҳар) хокимликлари юридик хизматига е хат электрон почтаси орқали етказиб берилди ва уларнинг ўз вақтида қабул қилиниши назоратга олинди.
2017 йил 6 ой давомида 59 та норматив тусдаги қарорлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган булса, 2018 йил 6 ой давомида 70 та норматив тусдаги қарорлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб хулослар берилган.
Касб-ҳунар коллежларидан бўшаган юридик хизмат хордимларини белгиланган тартибда ишга жойлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан қисқартирилаётган юридик хизмат штат бирлигида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари вазирлигимиз томонидан 2018 йил 20 апрель куни Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетига таклиф этилиб, уларни буш иш ўринлар билан таъминлаш мақсадида вакант иш ўринлари мавжуд давлат органлари ва ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди. 2018 йил 1 июль ҳолатига 50 та коллеж юридик хизмат ходимлари иш билан таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари тугатилиб, туман (шаҳар)ларда адлия бўлимлари ташкил этилганлиги ҳамда касб-ҳунар коллежларининг тугатилаётган юридик хизматлари функциялари тегишли тартибда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилишида амалий ёрдам кўрсатилиб борилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва унинг таркибидаги коллежларга хатлар юборилди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига коллежларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиб бориш мажбурияти юклатилганлиги тўғрисида хатлар берилганлигини билдирамиз.
Бўлим бошлиғи П.Кожаметов