Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бола ҳуқуқларини ҳалқаро ва миллий қонунчиликда химоя қилиш


Бола  ҳуқуқларини ҳалқаро ва миллий қонунчиликда химоя қилиш


      Болага меҳр эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади. Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, болалар ҳақ-хуқуқини ҳимоялашга доир қатор қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, шулар асосида туб ислоҳатлар амалга оширилди. Конституциямизда бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланди, 1992 йилда “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги Конвенция мамлакатимиз томонидан ратификация қилинди.
       Шу ўринда “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги  Конвенция ва унинг қабул  қилиниш тарихи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. 1979 йил яъни Халқаро болалар йилида жаҳоннинг турли мамлакатлари ҳукуматлари тавсиялари асосида тузилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ 10 йилдавомида дунё бола ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ўрганди. Натижада 1989 йил 20 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси  “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни қабул қилди.
        Шундан эътиборан бола ҳуқуқлари ҳимояси кафолати бутун дунёда таъминланди бу борада халқаро механизм вужудга келди. Конвеция муболағасиз  бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари мустаҳкамланган муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб иштирок этувчи мамлакатлар унинг қоидаларини қатъий бажариши шартлиги белгиланган. Аҳамиятли томони ҳар бир давлат Конвеция меъёрларини бажаришда ўзига хос миллий хусусиятларни назага олиш ҳуқуқи ва имкониятига эга.
      Илгари бола ҳақида ғамхўрлик у ҳимояга муҳтож бўлган тақдирдагина амалгаиширилар эди. Конвеция қабул қилиниши муносабати билан мутлақо янги концепция белгиланди. Унда таъкидланишича ғамхўрлик ва ҳимоя бу-мурувват масаласи эмас, балки ҳуқуқдир.
      Конвеция кучга кириши билан, у болалар учун асосий ижтимоий ва ҳуқуқий мезонлар, тартиб ва қоидалар қатъий белгиланган мажмуага айланди.
       Конвецияда илк бор бола тушунчаси очиб берилди, боланинг ҳуқуқ ва эркинлик доираси кенгайтирилди. Ҳужжатда шафқатсиз қийноқ ва қуролли тўқнашувлар қурбони бўлган, шунингдек, қонунни бузган ва муомалага лаёқатсиз болаларнинг юридик химояси хам назарда тутилган. Бундан ташқари, ундан болаларни баъзи бир салбий ҳодисалар (гиёхвандлик ва рухий таъсир  этувчи моддаларни ноқонуний исъемол қилиш, болаларни сотиш ва ғайриқонуний мақсадларга жалб этиш, улардан фойдаланиш)дан ҳимоя қилиш масалалари хам алохида қайд қилинган. Бола ёки ўсмир хуқуқларини химоя қилишда камситмаслик тамоили эътироф этилган. Мазкур халқаро хужжат 54 моддани ўз ичига олган. Бола хуқуқлари тўғрисидаги Конвецияни ратификация қилган ёки унга қўшилган хар бир мамлакат ўз миллий қонунчилигини унинг қоидаларига мувофиқ қайта кўриб чиқиши лозимлиги белгиланган. Давлатимизда Конвеция қоида ва меъёрларни янада кенгроқ амалга ошириш юзасидан 2008 йилда “Бола хуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Конвеция Республикамизда болалар хуқуқларига оид миллий қонунчиликнинг мутахкам базасини яратишда мухим ахамият касб этди.
     Мамлакатимизда бола хуқуқлари химояси кафолатлари тобора мустахкамланиб бормоқда. Ўзбекистон болалари жисмонан ва маънан етук бўлиб вояга етиши жахон стандартлари даражасида билим хамда тарбия оилиши, орзу-мақсадларига эришиши учун хамма шароитларни яратиб бермоқда.
      Буларнинг барчаси халқимизнинг эзгу ниятлари, орзу интилишлари, қолаверса  давлатимиз дастурий мақсадлари билан хар томонлама уйғун ва хамоханг бўлиб, фарзандларимизнинг соғлоб ва хур фикирли авлод сифатида камол топишига хизмат қилмоқда.  
      
       Тўрткўл тумани адлия бўлими