Янгиликлар
26
Хотин-қизларнинг жамоатчилик фаоллигини ошириш
Мамлакатимизда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хўжайли тумани адлия бўлими томонидан, Хўжайли тумани ҳалқ таълим бўлимида ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида учрашув ўтказилди.
Тадбирда асосан, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилаб берилган яъни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлашдан иборатлиги айтиб ўтилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича ўқитувчи ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларига тўлиғича жавоб олишдилар. Учрашув кўтаринки рухда ўтказилди.
Хўжайли туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
А.Гулимбетов