Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Коррупция – ҳалокатга йўл


      Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимларига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3-январь кунги қонунининг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида учрашув  ўтказилди. Тадбирда асосан Қонуннинг 5-моддасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш қоррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакиллантириш қоррупцияга қарши ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш қоррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жавобгарлик муқаррарлиги айтиб ўтилди. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ–512-сон “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун мохияти ва аҳамияти ходимларга етказилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича ходимлар  ўзларига қизиқтирган  саволларига тўлиғича жавоб олишдилар. Учрашув кўтаринки рухда ўтказилди.

Тўрткўл тумани адлия бўлими