Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1.    Нукус шаҳар 7-сон давлат ноатриал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар
2.    Нукус шаҳар 7-сон давлат ноатриал идораси нотариус котиби – 1 нафар
3.    Беруний тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 1 нафар
4.    Беруний тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби - 1 нафар
5.    Қораўзак тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 1 нафар
6.    Нукус тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси  - 1 нафар
7.    Хўжайли тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби - 1 нафар
8.    Чимбой тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 2 нафар
9.    Чимбой тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 1 нафар.
10.    Шуманой тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 1 нафар.
11.    Элликқалъа тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 1 нафар.
12.    Элликқалъа тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби - 1 нафар.
13.    Кегейли тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (асосий штат бирлигида бўлган ходим бола парвариши таътилидан келгунига қадар) - 1 нафар
14.    Тўрткўл тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (асосий штат бирлигида бўлган ходим бола парвариши таътилидан келгунига қадар) – 1 нафар
15.    Тахиатош тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (асосий штат бирлигида бўлган ходим бола парвариши таътилидан келгунига қадар) - 1 нафар
16.    Амударё тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (асосий штат бирлигида бўлган ходим бола парвариши таътилидан келгунига қадар) - 1 нафар

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий ёки ўрта махсус юридик (молия, иқтисодиёт), маълумотга эга бўлган, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва аҳлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ҳамда соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
Танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
Номзод ва унинг яқин қариндошларининг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
тиббий маълумотнома;
3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (оқ фонда);
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот
(агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;


ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2019 ЙИЛ 25 ЯНВАРЬ КУНИГА ҚАДАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШИ КЕРАК.
МАНЗИЛ: НУКУС ШАҲРИ, ТЎРТКЎЛ ГУЗАРИ 59-УЙ. МАЪЛУМОТ УЧУН
ТЕЛ: 0 (361) 223-40-88