Янгиликлар
16
"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари" мавзусида Нукус шаҳрида ФЎЎБОФМК Республика кенгаши мажлислар залида ўқув-семинари ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши билан ҳамкорликда ФЎЎБОФМК Республика ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари учун "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари" мавзусида Нукус шаҳрида ФЎЎБОФМК Республика кенгаши мажлислар залида ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Отеулиев Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) салови тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўз маърузаси билан иштирок этди ва саволларга жавоб берди.