Янгиликлар
16
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги сайёр қабул ўтказди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 16.01.2019 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2018 йилги 461-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақидаги” қарори мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини амалга ошириш учун Нукус шаҳар “Қоскол” МФЙи аҳолиси иштирокида 41-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида фуқароларни сайёр қабул қилиш ишлари ташкил этилиб ўтказилди. Бунда кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом тартиб-қоидалари фуқароларга тушунтирилди.