Янгиликлар
19
Хўжайли тумани адлия бўлими томонидан давра суҳбати ташкил этилди
Хўжайли тумани адлия бўлими томонидан давра суҳбати ташкил этилди
Хўжайли тумани адлия бўлими ходимлари тумандаги 9202-ҳарбий қисмда 2018 йил 9-январда қабул қилинган «Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳияти бўйича ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борди.
Мазкур қонун ҳарбий соҳада Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Доктринанинг мудофаа хусусиятига эгалигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси ҳеч бир давлатни ўзининг душмани деб ҳисобламайди ва барча мамлакатлар билан муносабатларни мамлакат миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро наф кўриш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоли масалаларни тинч воситалар ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш, давлатлараро шаклланган чегараларнинг бузилмаслиги ва ўзгармаслигини тан олиш асосида қуради.
Шунингдек учрашув давомида ҳарбийларга мамлакатимиз суд-соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, қонунчиликдаги янгиликлар бўйича ҳам ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.
Хўжайли тумани адлия бўлими