Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш йўлида


Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия томонидан 21.12.2018 йил Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хузуридаги Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси тингловчилари учун ўтказилган семинарда  жамиятда Коррупция ҳолатларини олдини олиш, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги пф-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақидаги Қарорининг мазмуни бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Маълумот учун атаб ўтишимиз керак, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилингани ҳамда у 2019 йил 1 майга қадар давом этиши белгиланган.
Жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.
мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Мурожаат этувчи аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, бир марталик акция доирасида тўланадиган бир марталик йиғим бундан мустасно.
Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотлар ёхуд унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги аризани қабул қилишда рад этиш учун асос ҳисобланади.
Аризани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси                                                                                                               Н.Кутлымуратова