Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Беруний тумани Адлия бўлими аралашуви билан яна бир мурожаат ўз ечимини топди


Беруний тумани Адлия бўлими аралашуви билан яна бир мурожаат ўз ечимини топди
2018 йил 7 ноябрда Беруний тумани адлия бўлимига фуқаро А.К. бир ойдан буён сув қувури ёрилиб, тегишли жойларга мурожаат этган бўлсада ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги сабабли ушбу авария ҳолатини бартараф этишга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат бўйича адлия бўлими ходимлари  жойига бориб ҳолатни ўрганди. Ҳақиқатда Беруний –Нукус автойўли бўйида сув қувури ёрилиб, “кўл” пайдо бўлишигача бориб етганлиги, фуқарога тегишли дўкон биносига зах ўтиб кетганлиги аниқланди. Беруний тумани адлия бўлими томонидан аварияни бартараф этиш тўғрисида туман сув тармоқлари филиалига тегишли тартибда огоҳнома берилиши натижасида беш кун муддатда ушбу авария ҳолати бартараф этилди. Адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро А.К. нинг Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик  кодексида белгиланган қонуний ҳуқуқлари таъминланди.

Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси                                                        С.Раимбекова