Янгиликлар
20
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан янги нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2018 йил 16 ноябрь куни Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Марказининг Қорақалпоғистон бўлими давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Қорақалпоғистон Республикасида зиёлилар салоҳиятини бирлаштириш, тадқиқот ишларини олиб бориш орқали ҳудудни иқтисодий ривожлантиришга ва модернизациялашга кўмаклашишдан иборат.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.
Марказнинг асосий вазифаларини қўйдагилар ташкил этади:
келажакда мазкур марказ маҳаллий ҳокимият органларига ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишга ёрдам бериш;
аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва тадбиркорлар масъулиятини юксалтиришга қаратилган давра суҳбатлар, тренинглар ўтказиш, ҳудудда инвестицион муҳитни яхшилаш ва ҳудудларга инвестициялар жалб қилишга ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришга;
худудларда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий “технополис” ва “кластер”ларни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатдир.
Ушбу Марказ раҳбари этиб, Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Маркази Бошқарув Кенгашининг қарори билан Нурумбетова Айзада Бақбергеновна тайинланди.