Янгиликлар
19
Мурожаатни ўрганиш натижасида нафақа пули тўлаб берилди
Мурожаатни ўрганиш натижасида нафақа пули тўлаб берилди
Нукус шаҳри, «Таслақ» МФЙ, Давут ота кўчаси, 36 уйда яшовчи фуқаро В.Ережепованинг Нукус шаҳри, «Таслақ» МФЙ томонидан бола парвариши учун тўланадиган нафақа пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати жойига чиқиб ўрганилганда қўйдагилар аниқланди.
Фуқаро В.Ережепова жорий йилнинг 14 апрелида Нукус шаҳри, «Таслақ» МФЙга бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этган ва фуқаро В.Ережепованинг мурожаати МФЙнинг ваколатли Комиссияси томонидан жорий йилнинг 24 апрелида кўриб чиқилган.Комиссия қарорига асосан фуқаро В.Ережеповага жорий йилнинг
1 майидан бошлаб бола парвариши учун нафақа тайинлаш назарда тутилган бўлсада сметада пул йўқ деган сабаб билан май, июнь ойлари учун нафақа пуллари тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» низомнинг 37-бандида тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ўтган давр учун бир вақтнинг ўзида тўлиқ миқдорда тўланади деб кўрсатилган.
Шунга асосан, Нукус шаҳри, «Таслақ» МФЙга фуқаро В.Ережеповага май, июнь ойларида тўланмасдан қолган нафақа пулларини июль ойи нафақа пулларига қўшиб тўлаб бериш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Вазирлик томонидан киритилган тақдимномага асосан фуқаро В.Ережеповага тўланмасдан қолган жами 344.480 сўм миқдоридаги нафақа пуллари тўлаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлигининг Инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
бош маслаҳатчиси Е.Утепов