Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича тренинг Нукус шахрида ўтказилмоқда.


2018 йилнинг 15-16-ноябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 сентябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича ТАДБИРЛАР ДАСТУРИГА мувофиқ халқаро ва миллий экспертлар иштирокида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат органлари ходимлари томонидан қўлланилиши ҳамда маъмурий регламент лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тренинг ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маъмурий судлари судьялари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти худудий бошқармалари вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси, Тошкет давлат юридик университети вакилларининг иштирок этмоқда.
Шунингдек, Тадбирга хорижий эксперт сифатида Ю.Кипп – Берлин-Бранденбург Олий маъмурий судининг истеъфодаги президенти таклиф қилиниб иштирок этмоқда.
Тренинг борасида, Маъмурий тартиб-таомиллар юзасидан асосий ҳолатлар кўриб чиқилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ
ва батафсил жавоблар берилди ва  маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонуннинг асосий вазифалари, яъни маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тушунтириш ишларини ташкиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими