Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Утепов Есенгелди Берикбаевич 2018 йил октябрь якуни бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
Вазирлик жамоаси Есенгелди Берикбаевични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади.  
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 30 октябрдаги буйруғига мувофиқ ҳар ойда “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш ва жамоатчиликка эълон қилиб бориш белгиланган эди.
Мазкур танловларнинг ўтказилиши ҳар бир ходимни ўз устида ишлашга, фаолиятини янги ғоялар асосида ривожлантиришга ва ишига масъулият билан ёндашишга ҳамда юксак эътирофга муносиб бўлишга чорлайди.