Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Тахтакўпир тумани адлия бўлими аралашуви билан кредит ажратилди


Тахтакўпир тумани адлия бўлими томонидан Дўстлик гузори, 4 уйда яшовчи фуқаро С.Рамованинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири номига “Агробанк” Тахтакўпир филиалидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, туман 1-сектор раҳбари томонидан 2018 йил
8 сентябр куни 1/9-сонли тавсияномасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2018 йил 9 июнда 3022-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига кўра имтиёзли кредит ҳисобидан “Миллий ширинликлар” билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога 12.000.000 сўм ажратиш учун туман АКБ “Агробанк” филиалига тавсия этилган.
Тақдим этилган ҳужжатлар филиалнинг кредит комитети аъзолари томонидан ўрганилиб, фуқаро С.Рамовага асоссиз равишда кредитни аниқ мақсадли ишлаштиш учун иморати йўқлиги ҳамда бу товарлар кундаликли оилавий шароитда қўлланилиб келинаётганлиги хўжалик буюмлари қаторига кириши маълум бўлиб, кредит ажратиш имкони йўқлиги ва хўжалик буюмларига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмол кредит тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан банкдан амалдаги йиллик 24 фоиз билан кредит ажратиш лозим деган мазмунда жавоб хати берилган.
Лекин,Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил
9 июнда 3022-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор иловасининг бир нечта бандлари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, қонун бузилиш ҳолатига йўл қуйган АКБ “Агробанк” филиал ходимига интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақида тақдимнома киритилган.
Адлия бўлими аралашуви билан фуқаро С.Рамовага филиалнинг 2018 йил 23 октябрь куни №1 электрон мемориал ордер билан 12.000.000 млн. сўм кредит ажиратилди.

Тахтакўпир тумани адлия бўлими