Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

2018 йил 11-октябрь куни соат 10-00 дан 15-00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Амударё туманида «ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ» ўтказилди.



Ўтказилган тадбир ёритиш учун ОАВларидан Ўзбекистон 24, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, маҳаллий газеталар ходимлари иштирок этди
Танланган жой алоҳида безатилди. Бунда адлия логотипи
ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари туширилган баннер, стенд, буклет
ва флаерлар қўйиш учун жойлар тайёрланди. Стенд атрофи шарлар билан безатилди. Одамлар ўтириб тест саволлари ишлаши учун алоҳида стол-стуллар қўйилди.
Тадбир давомида мактаб, коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари, ёшлар, тумандаги ташкилот ва идора ходимлари, туман аҳолисига флаер-тестлар берилиб, уларнинг билимлари синалди. Тестлар тоифаларга бўлиниб Мактаб ўқувчилари учун, Коллеж ўқувчилари учун, ўқитувчилар, корхона, ташкилот ходимлари ва аҳоли учун алоҳида ўтказилди.


Тестларни тўғри ишлаган иштирокчилар турли совғалар билан рағбатлантирилди.
Тадбир давомида байрамона кайфиятни таъминлаш мақсадида туман маданият бўлими жалб қилинди.
Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмаларни манзилли тарқатилди. Бунда тумандаги ҳар бир ОФЙ (МФЙ, ҚФЙ) идоралари учун бир донадан берилди. Нотариуслар, давлат хизмати агентлиги вакилларига саволлар берган савол эгасига хам тақдим этилди.
Тадбир давомида тадбир ташкилотчилари томонидан мактаб, коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари, ёшлар, тумандаги ташкилот ва идора ходимларига байрамона ош тарқатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими