Янгиликлар
18
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнитадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйичақўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннингмоҳияти ва аҳамияти”Семинар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдагиПФ‒5552-сон “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ҳудудларда кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 октябрдаги 323-ум-сонли буйруғи ижросиин таъминлаш мақсадида 2018 йил 18 октябрь соат 11-00 да Нукус шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида ҳокимликлар, прокуратура органлари, ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида (жами 220 иштирокчи) семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Турдиев ва ходим Р.Сабировлар томонидан “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида”ги, Нукус шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарни томонидан “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бўш турган давлат объектлари ва ер участкаларини тадбиркорларга сотишнинг айрим масалалари” мавзусидаги (бўш объектлар ва ерлар борлиги, уларнинг қайсилари сотувга қўйилганлиги ҳақида) ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходими томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги мавзусидаги (“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди)баёнатлар қилинди.
Семинар сўнги савол-жавоблар билан якунланиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари, Ўзбекистон24, маҳаллий оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари иштироки таъминланди.
Мавзу бўйича Чимбой туман адлия бўлими ходими томонидан Ўзбекистон 24 телеканалига ва иштирокчи тадбиркор томонидан маҳаллий телевидениега интервьюлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
18 октябрь2018 йил