Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВнинг роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди


2018 йил 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида  Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти Қорақалпоғистон Республикаси  Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВнинг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги ва  туман адлия бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари  ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институтининг минтақавий бўлинма раҳбарлари иштироқ этишди.
Семинар-тренинг давомида мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмуни ва амалий натижалари, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси суд идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.
Ўзбекистонда суд ҳоки¬миятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилмоқда. Бу соҳада эришилган ижобий натижалар билан бирга ҳали бажарилиши лозим бўлган  вазифаларга, хусусан, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айнан шу жабҳада суд- ҳуқуқ идоралари ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам кун тартибига қўйилган.
Семинар-тренингда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган  мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат, шу жумладан суд- ҳуқуқ органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топиши масалаларининг ОАВда кенг  ёритиб борилишининг самарадорлиги, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ОАВ ўрни каби масалалар интерфаол усуллар воситасида атрофлича таҳлил қилинди.
Семинар-тренинг давомида унинг иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикаси суд-ҳуқуқ ва адлия тизими фаолияти бўйича аҳоли билими ва хабардорлигини ошириш бўйича янги медиа режалар ишлаб чиқилди.